Конференциялар лигаси. Беҳруз Каримов дебют қилган баҳсда «Лугано»дан иродали ғалабани қўлга киритди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

УЕФА Конференциялар лигаси умумий босқичининг 1-турида «Лугано» ўз майдонида «Црвена Звезда»ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Ўзбекистонлик ҳимоячи Беҳруз Каримов Швейцария клуби сафида илк бор еврокубокларнинг асосий босқичида майдонга тушди.

Учрашувда мезбонлар 25-дақиқада Албиан Айетининг голи билан ҳисобни очди. Тими Элшник эса етти дақиқадан сўнг мувозанатни тиклади. Иккинчи бўлимда Раде Крунич сербияликларни олдинга олиб чиқди.

«Лугано» якунда иродали ғалабага эришди. Дерек Монкада 84-дақиқада ҳисобни тенглаштирди, 90-дақиқада эса Анто Гргич пенальтини аниқ амалга ошириб, мезбонларга уч очко олиб келди.

19 ёшли Беҳруз Каримов учрашувни асосий таркибда бошлади ва 73-дақиқада алмаштирилди.

«Лугано» Конференциялар лигасининг навбатдаги турида 22 октябрь куни сафарда «Хетафе»га қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 21:45 да бошланиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
kenjebaev
17/10/2026 04:36
Hello bro