Кроос “Реал”га қайтиши мумкин

Мадриднинг "Реал" клуби собиқ ярим ҳимоячи Тони Кроосни клубга қайтариш устида ишламоқда. "Қаймоқранглилар" жаҳон чемпиони уларнинг спорт тузилмасида бўлишини хоҳлашади. Бу ҳақда AS хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, Испания гранди Крооснинг клубнинг кундалик ишига қўшган ҳиссаси, лавозимидан қатъи назар, унинг ривожланишига таъсир кўрсатиши мумкин деб ҳисоблайди. Таъкидланишича, собиқ футболчининг қайтишини шахсан "Реал" президенти Флорентино Перес талаб қилмоқда, бироқ ҳамкорлик тафсилотлари ҳозирча аниқланмаган.

Кроос 2014 йилдан 2024 йилгача фаолиятини якунлагунга қадар "қаймоқранглилар" сафида ўйнаган. Ушбу даврда ярим ҳимоячи беш марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди ва тўрт марта Испания чемпиони бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!