Кулибали таҳсинга сазовор ишга қўл урди

“Наполи” клубининг сенегаллик футболчиси Калиду Кулибали ўз мамлакати учун иккита тез ёрдам машинаси, замбил, шифохона халатлари, шахсий ҳимоя воситалари ва ниқоблар сотиб олди.

Белгиланган юк якшанба куни Неаполдан Сенегалга жўнаб кетди, деб хабар бермоқда La Gazzetta dello Sport.

Кулибали таътилни Африкада ўтказмоқда. У бу ерда болалар билан учрашувлар ташкил этмоқда, улар билан футбол ўйнамоқда ва яна бошқа бир қатор хайрия тадбирларини ташкил қилмоқда.

Маълумот учун, Калиду Кулибали аввалги мавсум "Наполи" таркибида жами 31 ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!