Лэмпард яна АПЛ клубини бошқариши мумкин

"Норвич" клуби раҳбарияти истеъфога чиқарилган Даниэль Фарке ўрнига жамоага янги бош мураббий қидирмоқда.

The Sunday Times нашри тарқатган хабарга қараганда, ушбу лавозимга "Челси" афсонаси Фрэнк Лэмпард номзоди фаворит бўлиб турибди. Бундан ташқари рўйхатда "Боруссия" Дортмунднинг собиқ устози Люсьен Фавр, "Ньюкасл"нинг собиқ устози Стив Брюс ва "Астон Вилла"нинг собиқ бош мураббий ассистенти Жон Терри номзодлари ҳам мавжуд.

"Норвич" премьер-лиганинг ўтган 11 туридан сўнг мусобақа жадвалида сўнгги 20-ўринни эгаллаб турибди.

Фрэнк Лэмпарднинг сўнгги иш жойи Лондоннинг "Челси" клуби бўлган. У "аристократлар"ни 2019-2021 йилларда бошқарди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!