Левандовски ўзи учун ноқулай 2 та ҳимоячи кимлигини айтди

"Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски фаолияти давомидаги энг ноқулай ҳимоячилар ҳақида гапирди.

"Жоржио Кьеллини ва Серхио Рамосни айтаман. Улар жисмонан кучли ва сизга жиддий қаршилик кўрсатади. Лекин уларга қарши ўйнаш нафақат қийин, балки шу билан бирга қизиқарли ҳамдир. Улар деярли доим юзларида табассум билан ўйнашади", - деди Левандовски.

35 ёшли Рамос жорий ёзги трансферлар даврида “Реал”дан ПСЖга эркин агент сифатида текинга кўчиб ўтган эди. Аммо жароҳатлар сабаб бор йўғи 1 та ўйинда майдонга тушди холос.

37 ёшли Кьеллини 2005 йилдан бери “Ювентус” клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!