"Ливерпуль" ва Канада терма жамоаси ҳужумчиси Лиам Миллер фаолиятини Швейцария чемпионатида давом эттиради. Бу ҳақда Goal.com нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 21 ёшли футболчи “Базель” аъзосига айланади. Унинг трансфери “Ливерпуль”га 1,5 миллион евро атрофида даромад келтиради. Айтиш керакки, “Базель”нинг бу борадаги дастлабки таклифи мерсисайдликлар томонидан рад этилган. Бироқ кейинчалик клуб раҳбарияти 1,5 миллионлик таклифга рози бўлган.

Лиам Миллер “Ливерпуль”га 2016 йилда "Фулхэм"дан кўчиб ўтган эди. У ўтган 5 йил мобайнида мерсисайдликларнинг асосий таркибида фақатгина битта ўйинда майдонга тушди холос.

Сўнгги маълумотларга қараганда, Миллер аллақачон "Базель"да тиббий кўрикдан ўтган ва Швейцария клуби билан тўрт йиллик шартнома имзолаган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар