“Ливерпуль” қайта порлаган юлдузни чорлаяпти

“Ливерпуль” раҳбарияти келаси мавсум олдидан Ренату Саншешни трансфер қилишни режалаштирмоқда.

Португалиялик ярим ҳимоячи бир пайтлар катта умидлар билан “Бавария” сафига қўшилган эди. Бироқ, ўзини кўрсата олмаганидан кейин Мюнхенни тарк этишга мажбур бўлди.

Икки мавсум давомида Франция чемпионатида ёрқин ўйин кўрсатган 23 ёшли ярим ҳимоячида энди фаолиятини Англия чемпионатида давом эттириш имкони пайдо бўлди.

Ҳозирда “Лилль” футболчиласига “Ливерпуль”дан ташқари “Арсенал”, “Манчестер Юнайтед”, “Ювентус”дан қизиқиш бўлмоқда.

Бундан ташқари, “Бавария” ҳам истеъдодли футболчига яна бир бор имкон беришга тайёр эканини билдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!