"Ливерпуль" ҳужумчи Муҳаммад Салаҳ билан шартномани узайтиришга шошмаяпти,  дея ёзмоқда журналист Фабрицио Романо. 

Манбанинг хабарига кўра, мерсисайдликлар мисрлик футболчи билан музокараларни бошлаб юборган, бироқ ҳозирча янги битим борасида келиша олмаяпти. 

Салаҳ 2017 йилдан буён "қизиллар" сафида ўйнаб келмоқда. Унинг "Ливерпуль" билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг 30 июнида якунланади. Ўтган мавсум футболчи 51та ўйинда майдонга тушиб, 31та гол урган ҳамда 6та голга ассистентлик қилган. 

Қолаверса, Салаҳ ўтган мавсум 22та гол билан АПЛда тўпурарлар пойгасида иккинчи ўринни қўлга киритган эди. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар