"Ливерпуль"нинг асосий мақсади маълум

"Ливерпуль"нинг асосий мақсади маълум

Англиянинг "Ливерпуль" клуби ҳозирда бор эътиборини мисрлик футболчи Муҳаммад Салоҳ билан шартномани узайтиришга қаратган. "Қизиллар" африкалик иқтидорни нима қилиб бўлса-да жамоада олиб қолмоқчи.

Клуб раҳбарияти Салоҳни бошқа жамоага ўтишини хоҳламайди. Шу боис, у билан ёзгача янги шартнома бандларини келишиб олиш ниятида.

Маълум бўлишича, 29 ёшли футболчи ҳали "Ливерпуль"ни тарк этмоқчи эмас. Фақат у клубдан маоши оширилишини талаб қиляпти.

Маълумот ўрнида, Муҳаммад бу мавсум АПЛнинг 20 та ўйинида иштирок этиб, ўз номига 16 гол ва 9 ассист ёзиб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!