"Локомотив" "Adidas" бренди билан шартнома имзолади

Янги мавсумда "Локомотив" футболчилари, мураббийлари "Adidas" бренди остидаги либослардан фойдаланади.

Шунингдек, либослар, машғулот анжомлари ва футболчилар учун керакли бўлган барча жихозларни ўз манзилига олиб келишда клуб "TeamSport" компанияси билан ҳамкорликни бошлайди.

Биласиз, "Локомотив" футбол клуби сўнгги 9 йил давомида "Жома" бренди билан ҳамкорлик қилиб келди. Узоқ йиллик сифатли ҳамкорлик учун "темирйўлчилар" "Жома" компаниясига миннатдорлик билдирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!