Тошкентнинг “Локомотив” клуби чемпионатимизда юзага келган танаффус туфайли қисқа таътилга чиққанди. Маълум бўлишича, темирйўлчилар машғулотларга қайтган. 31 августдан йиғин бошланди.

Бош мураббий Микаэль Секейра олдиндан ишлаб чиққан режа асосида жамоасининг машғулотларига бошчилик қилмоқда. “Локомотив” Суперлиганинг 17-тур доирасида навбатдаги ўйинини 11 сентябрь куни Навоийда “Қизилқум”га қарши ўтказади. Шу сабабли ушбу учрашувга қадар “Локо” битта ўртоқлик учрашувини режалаштирмоқда.

Айни пайтда жамоа таркиби тўлиқ эмас. Биласиз, “Локомотив”дан Ислом Қобилов, Санжар Қодирқулов ва Жавоҳир Сиддиқов терма жамоа йиғинига жалб қилинган. Аммо Сиддиқов жароҳат олгани сабабли “Локо”дан бошқа бир футболчи – Азиз Амонов термада жамоадошининг ўрнини эгаллади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар