Луис Энрике: Украина

Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис Энрике Украина Европа чемпионатида ғолиб чиқиши мумкинлигини айтди.

“Украина терма жамоасига қаранг. Бу жамоа ушбу турнирда ғалаба қозониши мумкин”, - деди испаниялик мутахассис.

Айтиш жоизки, Луис Энрике Украина терма жамоасини биринчи марта мақтаётгани йўқ. Энрике украиналиклар Миллатлар лигасида Испанияни мағлубиятга учратганда, Андрий Шевченко жамоасининг савиясини юқори баҳолаган. Ўша ўйинда Украина терма жамоаси асосий таркибининг аксарият футболчилари коронавирус инфекцияси туфайли учрашувни ўтказиб юборган эди.

Украина "Евро-2020"нинг 1/8 финалида Швецияни мусобақадан чиқариб юборди ва чорак финалга йўл олди. Шевченко шогирдлари бу босқичда Англия терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар