“Манчестер Сити” Агуэрони ортга қайтармоқчи

“Манчестер Сити” тарихидаги энг зўр тўпурар ёзда эркин агент сифатида “Барселона”га ўтганидан кейин фаолиятини эрта якунлашга мажбур бўлди.

Аргентиналик юлдуз  юракдаги муаммо туфайли футбол билан хайрлашганини эълон қилди.

“Манчестер Сити” раҳбарияти собиқ ҳужумчисини яна ортга қайтармоқчи. “Шаҳарликлар” Агуэрога клуб элчиси бўлишни таклиф қилди. Серхио ҳали бу таклифни қабул қилгани йўқ. Маълумотларга қараганда, унда янги иш бошлаш учун бир неча вариант бор ва ҳозир улар ичидан энг мақбулини танламоқчи.

Агуэро фаолияти давомида “Инбепендентье”, “Алетико”, “Манчестер Сити” ва “Барселона”да ўйнаган. Серхио жами 508 та учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасини 282 маротаба аниқ нишонга олган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×