"Барселона" клуби португалиялик ярим ҳимоячи Бернарду Силванинг трансфери масаласида "Манчестер Сити"га таклиф юборди.

Daily Mail нашри тарқатган хабарга қараганда, "шаҳарликлар" 26 ёшли футболчини 60 миллион евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас. Бироқ каталонияликлар ушбу нархни пасайтирмоқчи ва бунинг учун ўз футболчиларидан бирини “Сити”га таклиф қилишга тайёр.

Ўз навбатида "Манчестер Сити" устози Хосеп Гвардиола “Барселона”нинг икки футболчиси – Серхи Роберто ва Франсишку Тринканга жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Бернарду Силва якунланган мавсум “шаҳарликлар” сафида жами 45 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 5 та гол ва 9 та голли узатма ёздириб қўйди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)