"Манчестер Сити" келаси ёзда Харри Кейнни сотиб олиш учун уринишларини яна давом эттириш ниятида.

"Шаҳарликлар" раҳбарияти келаси ёзгача футболчи учун "Тоттенхэм"га бир қатор таклифлар билан мурожаат қилиб кўради. Аммо ушбу трансфернинг амалга ошмай қолиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

Кейннинг "шпорлар" билан янги шартнома имзолаши ҳақидаги хабарлар  режаларни ўзгартириб юбориши мумкин. Турли миш-мишларга кўра Кейн ўзига компенсация миқдори ошириладиган бўлса, янги шартнома имзолашга рози бўлади.

Шунингдек, "Тоттенхем" хўжайини Даниэл Леви ҳам ҳамон жамоа етакчиси билан хайрлашмоқчи эмас. Эслатиб ўтамиз, Кейннинг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)