“Манчестер Юнайтед”да катта тозалаш. Сульшер етти футболчидан воз кечишга тайёр

The Sun нашрининг хабарига кўра, “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти жамоа таркибини тозалашни режалаштирмоқда. Улар қишки трансферлар вақтида янги харидларни амалга оширмоқчи. Бунинг учун асосий таркибнинг  бир неча футболчисидан воз кечилади.

Манбанинг маълум қилишича, клуб хўжайинлари Алекс Теллес, Диого Далот, Антони Марсьяль, Эрик Байи, Фил Жонс,  Жесси Лингард ва Донни ван де Бекни сотиб юборишни истаяпти. Бу футболчилар орасида Уле-Гуннар Сульшернинг ишончини оқлаб келаётган ижрочилар ҳам борлиги раҳбариятни қизиқтираётгани йўқ.

Клуб эгалари жамоага истеъдодли ёшларни жалб қилиб, узоқ муддат давомида уларнинг хизматидан фойдаланмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!