Марина хоним Азарнинг асл нархини билади

“Челси” раҳбарияти собиқ футболчиси Эден Азерни ортга қайтариш бўйича “Реал” билан музокара бошлагани ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

Маълумотларга қараганда, “Челси” эгаси Роман Абрамович бельгиялик футболчи Англияга қайтса, яна ўйини очилиб кетишига ишонмоқда.

Футболчининг трансфери билан ишлаётган клуб директори Марина Грановская Эден Азар учун таклиф қилинадиган максимал суммани ошкор қилди. Унга кўра, “аристократлар” қишда бу ўйинчи трансферига 34 миллион фунтдан ортиқ маблағ сарфламайди.

“Реал” раҳбарияти эса, икки йил олдин бу футболчига сарфланган 115 миллион евро миқдоридаги маблағнинг маълум қисмини қайтариб олиш учун Азарни сотиб юборишга қарор қилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)