Машҳур футболчи рақибини ўлимдан қутқариб қолди

Колумбия терма жамоаси юлдузи Хамес Родригес Қатар чемпионатининг 13-турида ҳақиқиқ қаҳрамонлик кўрсатди.

“Ар-Райан” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган тажрибали ярим ҳимоячи “Ал-Вакра”нинг малилик легионери Усмон Кулибалининг ҳаётини сақлаб қолди.

Маълумотларга қараганда, мазкур учрашувининг биринчи бўлими ўтиб бораётган паллада Кулибали майдонда ҳушини йўқотган. Унга биринчи бўлиб ёрдамга келган Хамес Родригес ҳамкасбининг бошини кўтариб, шифокорлар етиб келгунга қадар нафас олишини таъминлаб турган.

32 ёшли Кулибали биринчи ёрдам кўрсатилганидан кейин шифохонага ётқизилди ва унинг ҳолати барқарорлашгани айтилмоқда. Мутахассислар малилик футболчи юрак хуружини бошдан ўтказганлини тасдиқлади.

Родригес “Ар-Райан” сафига 2021 йилнинг сентябрь ойида қўшилган эди. Колумбиялик ҳужумчи Қатар чемпионатида еттита учрашувда қатнашиб, учта гол ва тўртта ассист муаллифи бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×