Мбаппе "Евро-2020"да антирекорд ўрнатди

Бу сафарги Европа чемпионати Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе учун омадсиз бўлди. Ёш ҳужумчи жамоанинг мусобақадаги асосий юлдузи ҳисобланган бўлсада, муҳим учрашувларда голларни Карим Бензема, Антуан Гризманн ва Поль Погба киритди.

Мбаппе турнир давомида рақиб дарвозаси томон 14 та зарба берди, аммо ушбу зарбаларнинг бирортаси ҳам гол билан якунланмади. Бу “Евро-2020” турнирнинг антирекордига айланди.

Қолаверса, ПСЖ ҳужумчиси Швейцарияга қарши бўлиб ўтган нимчорак финал учрашувидаги пенальтилар сериясида ҳам гол уролмади.

Франция тўсиғидан фантастик тарзда ўтган Швейцврия энди чорак финалда Испанияга қарши баҳс олиб боради. Ушбу баҳс Санкт-Петербургда бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!