Мбаппени “Реал”га ўтишга кўндирадиган одам бор

“Қироллик клуби” ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппени ўз сафига қўшиб олиш фикридан қайтгани йўқ. Клуб президенти  Флорентино Перес жамоанинг франциялик ҳужумчиси Карим Бенземадан ёш тўпурарни Мадридга келишга кўндиришни сўради.

Маълумки, Карим Бензема Мбаппе билан яхши муносабатда ва унинг ўзи ҳам Франция терма жамоасидаги шериги клубга кўчиб ўтишидан умидвор.

Мбаппенинг ПСЖ билан шартномаси мавсум охирида якунланади. Ёзда парижликлар 22 ёшли футболчини мадридликларга 170 миллион еврога сотмаган эди. Агар Килиан ҳозирги жамоаси билан янги битим имзоламаса, “Реал” уни эркин агент сифатида бепул олишни режалаштирмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
19/10/2021 08:41
Real. Fransiya TJ. negizni tashkil qilarkanda bulmasa.

Минбар

Барча блоглар