Мбаппенинг рекорди синди. Ундан зўри чиқиб қолди

“Боруссия” ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем ПСЖ юлдузи Килиан Мбаппенинг Чемпионлар лигасидаги рекордини синдирди.

“Бешиктош” дарвозасини ишғол қилган англиялик вундеркинд “кўҳна қитъа”нинг энг нуфузли мусобақасининг иккита учрашувида кетма-кет гол урган энг ёш футболчига айланди. Шу куни дортмундликлар ярим ҳимоячиси 18 ёшу 78 кунлик эди.

Аввалги рекордни Килиан Мбаппе 2017 йилда 18 ёшу 85 кунлигида “Монако”да қайд этган эди.

Бундан ташқари, Жуд Беллингем Чемпионлар лигасининг сафар учрашувида гол урган энг ёш англиялик футболчига ҳам айланди.

“Боруссия”да порлаётган Жуд Беллингемни Англия грандлари ўз юртига қайтаришга интилмоқда. Мутахассислар ёзда бу футболчининг бозори қизишини тахмин қиляпти.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)