Мен “Реал”дан кетаман!

“Реал”нинг украиналик дарвозабони Андрей Лунин мавсум якунланиши билан “Қироллик клуби”ни тарк этишни режалаштирмоқда.

Истеъдодли посбон ўз қарорини ўйин амалиётига эга бўлмаётгани билан изоҳламоқда. Маълумки, “Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти аввалроқ Андрей Лунин майдонга тушишга лойиқ эканини таъкидлаган бўлса-да, амалда дарвозани фақатгина Тибо Куртуага ишониб топширмоқда.

Лунин “Реал”га 2018 йилнинг ёзида “Заря” жамоасидан трансфер қилинганди. Трансфер мадридликларга 8,5 миллион еврога тушган. Дарвозабоннинг шартномаси 2024 йилнинг ёзигача давом этади. “Қироллик клуби” уни бир неча бор “Овьедо”, “Вальядолид” ва “Леганес”га ижарага берган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар