Франция терма жамоаси собиқ футболчиси Жан-Пьер Папен бугунги маросимда ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси "Олтин тўп"га лойиқ эмаслигини айтди. 

"Месси Америка Кубогини ютганидан кейин ПСЖда нима қилди? У Франция чемпионатида битта, Чемпионлар лигасида 3 та гол урган. 

"Месси билан адоватим йўқ. Лео тарихдаги энг яхши футболчилардан бири. Бироқ "Олтин тўп"га у лойиқ эмас. Мессининг ғалабаси мазкур совринни қадрсизлантиради"

Бутун мавсум давомида яхши ўйнаш қийин. Биз эса бундай футболчиларни совриндан маҳрум қиляпмиз", -  деди Папен. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×