Месси ҳақида муҳим янгилик бор!

“Пари Сен-Жермен” клуби ҳужумчиси Лионель Месси Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 4-тури доирасида “РБ Лейпциг”га қарши ўйинда майдонга тушмайди, дея хабар бермоқда журналист Сабер Дефарж Твиттердаги саҳифасида.

Манбанинг хабарига кўра, аргентиналик футболчи тиззалари билан бир қаторда мушакларидаги ноқулайликларни ҳам бошдан кечирмоқда. Ушбу муаммолар туфайли у Франция чемпионатининг 12-турида "Лилль"га қарши ўйинда (2:1) танаффусда алмаштирилган эди.

Жорий мавсумда 34 ёшли Месси ПСЖ сафида 8 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди. Унинг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар имзоланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар