Месси ўзи ёқтирмаган жамоадоши ўрнига “Барса” футболчисини олиб келишни талаб қилмоқда

ПСЖ таркибига қўшилган Лионель Месси аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди билан муносабатини тузата олгани йўқ. Икарди бир неча йил муқаддам Мессининг яқин дўсти Макси Лопеснинг рафиқасини йўлдан уриб, унга уйланиб қолган.

Ванда Лара Икардининг турмуш ўртоғи бўлиш билан бирга унинг агенти ҳам ҳисобланади. Мессининг босими остида Аргентина терма жамоаси мураббийлари Икардини жамоадан узоқ тутиб келади.

Маълумотларга қараганда, Париж клубида ам икки аргентиналик ҳужумчининг муносабати яхши эмас. Шу боис, Лионель Месси ПСЖ хўжайинларидан Мауро Икардини “Басрелона”га жўнатиб, Каталониядан яқин дўсти Серио Агурони олиб келишни сўрамоқда.

Маурисио Почеттинога ҳамюртининг талаби ёқмаяпти ва у икки ҳужумчини ярашиб олишини кутмоқда. Ўз навбатида, Серхио Агуэро ҳам Лионель Месси билан бирга ўйнаш истаги туфайли ёзда “Барселона”нинг таклифини қабул қилганини таъкидламоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Frenki De Yong
22/10/2021 22:47
Шундей обрўли сайтга ярашмайди хабарларни хато ёзиш. Бунда сайтни обрўсига путир етади.

Минбар

Барча блоглар