Месси Роналду билан рақобати ҳақида гапирди

ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси ашаддий рақобатчиси Криштиану Роналдунинг “Манчестер Юнайтед”га қайтгани ҳақида гапирди.

“Юнайтед” – ажойиб ўйинчиларга эга жуда кучли жамоа. Криштиану клубни яхши биларди, аммо бу мутлақ бошқа босқичда эди. Шунга қарамасдан, у жамоага ажойиб тарзда мослаша олди.У ҳар доимгидек келиши билан гол ура бошлади ва мослашишда ҳеч қандай муаммога дуч келмади. Биз бир лигада ўйнашни тўхтатганимизга анча бўлди. Биз якка ва жамоавий миқёсда бир хил мақсадлар учун рақобатлашдик. Бу биз учун ҳам, одамлар учун ҳам жуда чиройли воқеа бўлди, чунки уларга бизнинг тўқнашувимиз ёқди. Бу ажойиб хотира футбол тарихида қолади”, - деди Месси.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!