Месси соғайди!

ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси коронавирусдан соғайди. Бу ҳақда RMC Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, аргентиналик футболчининг кеча 4 январь куни топширган тест жавоблари манфи чиққан. Шундан сўнг у оиласи билан бирга Аргентинадан Францияга учиб кетган.

34 ёшли футболчи тез орада ПСЖ машғулотларига қўшилади.

Месси жорий мавсум ПСЖ сафида жами 16 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 6 та гол ҳамда 4 та голли узатма ёздириб қўйди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×