Микель Артета "Бугун биз ўз даражамиздан анча йироқ эдик"
Лондоннинг "Арсенал" клуби АПЛнинг 32-турини ўз уйида ўтказди ва "Борнмут"га 2:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Ушбу беллашувдан сўнг "тўпчилар" мураббийи Микель Артета мағлубиятга изоҳ берди.
"Бугунги мағлубият албатта ҳафсалани пир қилади. Бу биз учун кучли зарба, ҳозир бунга қандай жавоб қайтаришимиз муҳим. Бундай мағлубиятлар бўлиб туради, бу футбол. Бугун биз ўз даражамиздан анча йироқ эди. Бу ўйинчиларга қаттиқ таъсир қилади ва шундай бўлиши керак. Аммо биз ҳар иккала мусобақада (АПЛ ва ЕЧЛ) ҳамон жуда яхши ҳолатдамиз", - деди "канонирлар" устози.
Маълумот учун, АПЛда “Арсенал” иккинчи ўринда бораётган “Манчестер Сити”дан 9 очкога олдинда, бироқ “шаҳарликлар”нинг захирада иккита ўйини бор.
Фикрлар