Бразилиялик ҳужумкор ярим ҳимоячи Тете Донецкнинг "Шахтёр" клубини тарк этиб, Италия чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин. Инсайдер Сальваторе Кантоненинг сўзларига кўра, унга "Милан" қизиқиш билдирмоқда.

"Россонерилар" раҳбарияти 21 ёшли футболчи жамоанинг ўнг қанот ҳужумини кучайтириши мумкин деб ҳисобламоқда. Тете “Милан” таркибида испан клублари қизиқишларига сабаб бўлаётган Самуэль Кастильехонинг ўрнини эгаллаши мумкин.

Бразилиялик футболчи "Шахтёр" таркибида 2019 йилнинг февралидан буён ўйнаб келмоқда. Футболчининг “кончилар” билан тузган шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Transfermarkt портали талқинига кўра, унинг айни дамдаги нархи 20 миллион еврога баҳоламоқда.

Тете ўтган мавсум Украина чемпионатида 24 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 6 та гол ҳамда 3 та голли узатма ёздириб қўйди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)