Моуриньо имкон бермаган футболчи аутсайдер сафига ўтди

Бош мураббий Жозе Моуриньога керак бўлмагани учун “Рома”дан янги шартнома олмаган аргентиналик ярим ҳимоячи Хавьер Пасторе ишсиз қолиб кетишига бир баҳя қолди.

32 ёшли футболчи сўнгги паллада Испания чемпионати аутсайдерларидан бири – “Эльче” жамоаси билан келишувга эришди. Аргентиналик ўйинчи мавсум охирига қадар Ла Лигада ушбу жамоага ёрдам беришга ҳаракат қилади.

Пасторе Европага 2009 йили келган ва “Палермо” сафига қўшилган. 2011 йилда ПСЖга трансфер қилиниб, фаолиятининг энг ёрқин онларини Париж клубида ўтказди. 2018 йилдан бери “Рома”да ўйнаётган эди.

Хавьер Пасторе Аргентина терма жамоасида 19 та учрашувда майдонга тушиб, иккита гол ҳам урган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар