Моуриньо кутаётган “Барса” футболчисига бошқа харидор чиқди

Жозе Моуриньо “Рома”ни қабул қилиб олганидан бери “Барселона” ҳимоячиси Клеман Ланглени ўз жамоасига қўшиб олишни орзу қилмоқда.

Бироқ, римликларга истеъдодли футболчини қўлга киритиш осон бўлмайди. Айни пайтда бу ўйинчига “Севилья” ҳам оғиз сола бошлади.

Андалусияликлар асосий ҳимоячиси Жюль Кундени катта нархга гранд клубларга пулламоқчи. Шу боис, унинг ўрнини эгаллайдиган футболчи сифатида Клеман Ланглега эътибор қаратилмоқда.

Лангле уч йил муқаддам “Севилья”да ўйнар эди. Бу жамоа ўшана “Барселона” назарига тушган ўйинчисини каталонияликларга 36 миллион еврога сотиб юборганди.

26 ёшли футболчининг каталониялтклар билан шартномаси мавсум охирида якунланади. “Рома” ҳам, “Севилья” ҳам уни эркин агент сифатида олмоқчи. Ҳар икки жамоа қишки трансферлар вақтида Клеман билан келишиб олишга ҳаракат қилади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)