Моуриньо “Реал” юлдузини чақиряпти

“Рома”ни қабул қилиб олган Жозе Моуриньо жамоанинг етакчи ҳимоячиси Леонардо Спинацоллининг хизматларидан камида ярим йил фойдалана олмайди.

Бу футболчи Италия терма жамоаси сафида Европа чемпионати доирасида Бельгияга қарши ўтказилган учрашувда жароҳат олган эди.

Энди Моуриньо Леонардонинг ўрнини босиш учун “Реал”нинг тажрибали ҳимоячиси Марселони Римга таклиф қилмоқда. Бразилиялик футболчининг “Қироллик клуби” билан амалдаги шартномаси бир йилдан сўнг якунига етади ва уни ёзги трансферлар вақтида 7,5 миллион еврога харид қилиш мумкин.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар