Моуриньо

"Рома" келаси йил ёзда "Зенит" ҳужумчиси Сардор Азмунни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда "Corriere Dello Sport" нашри хабар тарқатди.  

Манбанинг ёзишича, Азмун хизматига "бўрилар" бош мураббийи Жозе Моуриньонинг шахсан ўзи қизиқиш билдирмоқда. "Рома" эронлик футболчини текинга қўлга киритиши мумкин. Сардорнинг "Зенит" билан шартномаси 2022 йилнинг ёзида якунига етади. 

Аввалроқ, ҳужумчига "Байер", "Лион" ва "Тоттенхэм" клублари қизиқаётганлиги ҳақида маълумотлар тарқалганди. Жорий мавсум форвард 6та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол урган ҳамда битта голга ассистентлик қилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар