
Моуриньо "Рома"га "Челси"дан зўр футболчи олиб келмоқчи
Германия терма жамоаси ва “Челси” клуби марказий ҳимоячиси Антонио Рюдигер фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.
Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра, 28 ёшли футболчига “Рома”дан қизиқиш мавжуд. Уни шахсан жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо таркибда кўрмоқчи.
Рюдигерни қўлга киритиш римликларга осон бўлмайди. Боиси унинг учун “Тоттенхэм”, “Ювентус” ва “Бавария” каби гранд клублар ҳам кураш олиб бормоқда.
Антонио Рюдигер “Челси” сафида 2019 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Унинг лондонликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади. Transfermarkt портали унинг трансферини 35 миллион еврога баҳоламоқда.
Фикрлар