Моуриньо собиқ шогирдини

"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Танги Ндомбеле жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда "Daily Star" нашри ёзмоқда. 

Манбанинг хабарига кўра, франциялик футболчи хизматига "Барселона" ва ПСЖ клублари қизиқиш билдирмоқда. Қолаверса, "Рома", "Ньюкасл", "Лион" ва "Милан" клублари ҳам Тангини харид қилишга қарши эмас. "Transfermarkt" портали 25 ёшли хавбекни 38 миллион еврога баҳоламоқда.

Маълумот учун, жорий мавсум Ндомбеле АПЛда 9та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урган ва шунча голга ҳаммуаллифлик қилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар