Мураббий: Бу футболчи Шомуродовдан кучли!

Россия премьер-лигаси вакили “Ахмат” жамоаси бош мураббийи Андрей Талалаев “Зенит” ҳужумчиси Сардор Азмунга А Серия клубларидан жиддий чорловлар бўлаётганига муносабат билди.

Россиялик мутахассис журналистларнинг эронлик ҳужумчига А Серия қанчалик мос келиши ҳақидаги саволига Шомуродов мисолида жавоб берди.

- Бунга Элдор Шомуродовни мисол қилиш мумкин. Гавдали ва шу билан бирга тезкор ҳужумчилар ҳамма жамоага керак. Шомуродов “Рома”да ўйнашни уддалаяпти. Менинг назаримда, Сардор ўйин борасида Элдордан устун. Шунинг учун ҳам Азмун Италиянинг кучлироқ жамоасига ўтса, ўзини кўрсата олиади, - деди Андрей Талалаев.

Эслатиб ўтамиз, Сардор Азмунни собиқ “пахтакорчи” Марат Кабаев кашф қилган ва уни “Рубин”га олиб келган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Bekk_MUFC
15/09/2021 20:21
Assalomu alaykum. Adminlar iltimos imloviy hatolarga eʼtibor beringlar. Oʻzlarizni hurmatlariz uchun.
&
⚽️FANAT M-YU⚽️
15/09/2021 18:47
Bu uning shahsiy fikri men uchun Shomurodov Azmundan Kuchli chunki yolg‘iz(individual) o‘ynshni bilmaydi Azmun Shoma esa aksincha Jamoaviy o‘yinda ham individual o‘ynasa ham o‘zini ko‘rsataveradi

Минбар

Барча блоглар