Мухторжон Тошходжаев Осиё паралимпия қўмитаси вице-президенти лавозимига сайланди!

30 ноябрь – 1 декабрь кунлари "Zoom" платформаси орқали Осиё паралимпия қўмитасининг Бош ассамблеяси ўтказилмоқда.

Ассамблеяда қитъамизнинг 45 мамлакатидан Паралимпия қўмиталари раҳбарлари иштирок этишмоқда.

Қувонарлиси, Ассамблеянинг бугунги иш кунида Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев делегация аъзолари томонидан бир овоздан Осиё паралимпия қўмитаси вице-президенти лавозимига сайланди.

Шу тариқа, Ўзбекистон вакили илк маротаба Осиё паралимпия қўмитаси вице-президенти лавозимига сайланди.

photo_2021-11-30_18-01-11

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×