МЮ раҳбарияти янги бош мураббий қидиришга киришишди
"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти янги бош мураббий ҳақида музокаралар олиб бориш учун Германияга боради. Indykaila Неwсънинг X ижтимоий тармоғидаги хабарига кўра, клуб раҳбарларининг ташрифи келаси ҳафтага режалаштирилган. Сафардан мақсад — келгуси мавсум учун бош мураббийликка номзодларни муҳокама қилишдир.
Учрашувлар тафсилотлари ва иштирокчиларнинг исмлари сир сақланади, бироқ музокаралар жойи сифатида Германиянинг танланиши "Манчестер Юнайтед"нинг жамоага қатъий интизом ва замонавий тактик ёндашувни жорий этиш истагидан далолат беради.
Ушбу воқеалар фонида мураббий Майкл Кэррикнинг келажаги ноаниқ бўлиб қолди. Унинг клубдаги афсонавий мақоми ва ҳозирги вақтинчалик лавозимига қарамай, Кэррикнинг доимий лавозимга тайинланиши энди кафолатланмаган деб ҳисобланади. Клуб раҳбарияти унга бўлган ишонч чексиз эмаслигини билдирди.
АПЛнинг 32 туридан сўнг манқунияликлар 55 очко билан турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди. Кеча, 13 апрель куни "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Лидс Юнайтед"га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Фикрлар