"Навбаҳор"нинг ҳужумдаги асосий трансфер нишони ким бўлади?

"Пахтакор" клуб ҳужумчиси Драган Черан фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин.

SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, сербиялик футболчига "Навбаҳор" клуби қизиқмоқда. Наманганликлар Черанни жамоанинг асосий ҳужумчиси сифатида кўрмоқда. Томонлар тез орада музокараларга киришиши мумкин.

Аввалроқ, Самвел Бабаян янги мавсумдан жамоа бош мураббийи сифатида иш бошлаши маълум қилинганди. Қолаверса, ушбу мутахассис клубни янги босқичга олиб чиқиши учун таркибга бир қатор кучли футболчиларни жалб этишга қарор қилган.

Эслатиб ўтамиз, Драган Черан якунланган мавсум Суперлига тўпурарига айланди. У 16 бор рақиблари дарвозасини ишғол қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!