Неймар ПСЖга “Реал” юлдузини олиб келиши кутилмоқда

ПСЖ раҳбарлари жамоага “Реал” ҳужумчиси Винисиус Жуниорни олиб келишни режалаштирмоқда. Улар ўз мақсадига етиши учун истеъдодли ҳужумчининг ҳамюрти Неймардан фойдаланмоқчи.

Неймар ва Винисиус ўзаро дўстона алоқага эгалиги парижликларнинг футболчига таъсир ўтказишида қўл келиши мумкин. ПСЖни Зидан бошқарадиган бўлса, бу трансфернинг эҳтимоли янада ошади.

Аслида парижликлар Винисиус Жуниорни ёзда трансфер қилмоқчи эди. Бироқ, унинг шартномасидаги бадал суммаси 500 миллион еврога тенглаштирилган ва мана шу омил ПСЖ мутасаддиларига тўсқинлик қилмоқда.

Жуниорга ПСЖдан ташқари Англия премьер-лигасининг учта грандидан жиддий қизиқиш бўляпти.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар