Нодирбек Абдусатторов "Meltwater Champions Chess Tour"да Магнус Карлсенга қарши дона суради (барча рақиблар)

Жорий йилнинг 19 февраль куни Chess24.com сайти орқали энг йирик "Meltwater Champions Chess Tour" онлайн турнирларлар серияси доирасида илк мусобақа - "Airthings Masters" старт олади.

Умумий мукофот жамғармаси 150 минг долларни ташкил этувчи мазкур турнирда шахматнинг рапид йўналиши бўйича энг ёш жаҳон чемпиони ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этади.

Мусобақа рапид йўналиши бўйича бўлиб, дастлаб 15 тур саралаш босқичи бўлиб ўтади. Ҳар бир ғалаба учун 3 балл, дурангга 1 балл берилади. Шунингдек, шахматчи ўзи тўплаган ҳар бир очко учун 250 доллардан мукофот олади. Энг яхши натижа қайд этган 8 шахматчи нокаут босқичига ўтиб, ўзаро ғолиблик учун кураш олиб боради. Дастлабки 15 раунд саралаш баҳсларида Нодирбек Абдусатторовнинг рақиблари маълум бўлди. У илк раундда Аниш Гири билан куч синашса, иккинчи раундда жаҳон тожи соҳиби, мусобақанинг амалдаги ғолиби Магнус Карлсенга қарши дона суради. Унга 15 тур давомида яна кимлар рақиблик қилиши билан танишинг:

IMG_20220215_170750_1

IMG_20220215_170750

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!