Яқинда Усмон Тошев ЎФАда иш бошлади. Унгача про-лигада Бухоронинг “Нурафшон” клубига бош мураббийлик қилаётганди.

Тошевдан кейин жамоани ким бошқариши ҳам кун тартибидаги масалага айланганди. Бугун Sports.uz сайтига маълум бўлишича, “Нурафшон” клубини эндиликда Мирислом Ҳасанов бошқаради.

Бухоролик ушбу мутахассис бунга қадар ҳам маълум вақт жамоани бошқарганди. Охирги марта у “Нурафшон U-18” жамоасига устозлик қилиб келганини қўшимча қилиш даркор. Айни пайтда бухороликлар Мирислом Ҳасанов бошчилигида “Олимпик” билан бўладиган муҳим ўйинга тайёрланишяпти.

Тез орада Sports.uz сайтида “Нурафшон” бош мураббийи билан суҳбатни ўқишингиз мумкин.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)