16 январь куни Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида катта ММА кечаси бўлиб ўтади. WEF промоушени томонидан ташкил этилаётган ушбу оқшомда бир қатор ўзбекистонлик спортчилар октагонга кўтарилади. 

Жумладан, "Nursulton Team" клуби аъзолари, Бекзод Жиянов ҳамда Нурсултон Рўзибоевнинг шогирдалри Машрабжон Рўзибоев, Камолиддин Мамажонов, Муслимбек Комилов ҳамда Шаҳзод Йўлдашев навбатдаги жангларини ўтказади. 

Уларнинг барчаси мезбонлар вакилига қарши жанг қилади. Шунингдек, яна бир қатор юртдошларимизнинг жанглари ҳам ўрин олган. 

Шу ўринда ушбу муҳим жангларда юртдошларимизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×