"Ньюкасл", "Челси", "Бавария" ва "Реал" бир футболчи учун талашмоқда

"Порту" клуби ярим ҳимоячиси Луис Диас Маруланда фаолиятини бошқа жамоа таркибида давом эттириши мумкин.

Журналист Николо Скиранинг хабар беришича, колумбиялик футболчига "Ньюкасл", "Челси", "Бавария" ва "Реал"дан қизиқиш бор. Юқоридаги жамоалар аллақачон Диаснинг ўйинини кузата бошлаган.

Португалияликлар уни сотиб олишга даъвогардан 80 "лимон" талаб чиқмоқда. Бу сумма футболчи ва клуб ўртасида тузилган шартномада товон пули сифатида белгилаб қўйилган. "Transfermarkt" портали эса, унга 25 миллион еврога баҳолаяпти.

24 ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсум "аждарлар" сафида 11 учрашувда 7 та гол уришга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!