“Ньюкасл” Италиядан уч футболчи олади. Улар кимлар?

“Ньюкасл” қишки трансферлар ойнаси очилиши билан Италия чемпионатидан уч нафар футболчини Англияга кўчириб келмоқчи.

Клуб директори Аманда Стейвли жамоанинг премьер-лигадаги аҳволи таркибни кучайтиришни талаб қилаётганини тан олди. Жорий мавсумда ҳали бирорта ғалабага эриша олмаган “Ньюкасл” саудиялик инвесторлар қўлига ўтганига қарамай, мавсум охирида қуйи лигага тушиб кетиш эҳтимоли катта.

Янги бош мураббий Эдди Хау жамоани қутқаришдан ташқари уни гранд клублар сафига қўша олиши ҳам керак. Шу боис, жамоага кучли ва таниқли футболчиларни жалб қилишмоқчи.

Хусусан, қишда биринчилардан бўлиб, “Интер” ҳимоячиси Стефан де Врей ва ярим ҳимоячи Марцело Брозовични, “Лацио” дарвозабони Томас Стракошани харид қилишни режалаштириляпти.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар