"Ньюкасл" қишда "Барселона"дан футболчи сотиб олмоқчи

"Барселона" ҳимоячиси Клеман Лангле тез орада жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда Sport.es хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, франциялик футболчи "Ньюкасл"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолган. Саудия Арабистони инвестиция фонди қўлига ўтган АПЛ клуби яқинлашиб келаётган қишки трансферлар даврида таркибни кучайтирмоқчи. Жумладан, “қарғалар” Ланглени ҳам давралар оралиғида сотиб олишни кўзлашмоқда.

Шу билан бирга “Ньюкасл”нинг янги хўжайинлари қишки трансферлар даврида йирик трансферларни амалга оширишни режалаштирмаяпти.

Клеман Лангле жорий мавсум “Барселона” сафида Ла Лигада жами 4 та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!