Одил Аҳмедовга "Арсенал"дан таклиф бўлгани рост. Футболчининг ўзи буни тасдиқлади
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ сардори Одил Аҳмедов “Футбол” ТВ телеканалидаги “Offside” кўрсатувида меҳмон бўлди.
Интервью жараёнида Одил Аҳмедов Англиянинг “Арсенал” клуби қизиққани қанчалик ҳақиқатлигига ойдинлик киритди.
- Бу таклиф олдинроқ бўлган. Осиё чемпионатидан сўнг “Анжи”га ўтганман. Россия клуби трансферимни тўлалигича сотиб олгач, 4 йиллик шартнома имзолаганман. Шунда бир йилдан кейин “Арсенал”дан таклиф тушган. Кейин “Анжи” клуби раҳбари Сулейман Керимов чақириб, унинг лойиҳасидаги керакли инсон эканлигимни айтган. Шунинг учун сени қўйиб юбормаймиз, деган. Агар чемпионликка эришсак, мени текинга қўйиб юборишини билдирган ва “Арсенал” мавзуси ёпилган.
Футболда кўп нарса ўйинчининг ўзига боғлиқ эмас. Бирор бир жамоага ўтиши учун клублар ўзаро гаплашиб олиши, агентлар келишиши лозим. Шунда бу трансфер амалга ошиши мумкин. "Арсенал" ҳам қизиққан. Балки трансфер суммаси катта бўлгани учун фикридан қайтгандир, - деди Одил Аҳмедов.
Одил Аҳмедов “Бунёдкор” уй, машина ва катта маош таклиф қилганда нега рад этган?
Фикрлар