Париждаги "Шатле" театрида "Олтин тўп"-2021 соврини топшириш маросими ўтказилди. 

Якунда ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси "Олтин тўп" соҳибига айланди. Аргентиналик юлдуз фаолияти давомидаги еттинчи бор ушбу совринга эга чиқди.

Месси ўтган мавсум Аргентина терма жамоаси билан "Копа Америка" чемпиони бўлди ҳамда "Барселона" сафида Испания кубоги соҳибига айланди. Шунингдек, ҳужумчи Ла Лигада тўпурар бўлганди.

Ўзбекистонлик таниқли шарҳловчилар Даврон Файзиев, Хайрулла Ҳамидов ва Мурод Ризаев телеграмдаги саҳифаларида "Олтин тўп" борасида ўз фикрларини билдирди.

Lionel-Messi-remporte-un-septieme-Ballon-d-Or

Даврон Файзиев: Бош соврин Лионель Мессига топширилди. Еттинчи бор. Фантастик кўрсаткич! Табриклайман Лео мухлисларини!

Албатта, сўнгги сонияларгача Месси билан рақобатлашган Роберт Левандовскини ҳам эътироф этиш керак. Ўтган йили бўлганда савол қолмасди, бу йил терма жамоалар ҳал қилишди.

3311572016336

Хайрулла Ҳамидов: Бугун Роналду ҳам, Месси ҳам "Франс футбол"ни бир туртиб ўтиб кетишди. Криш ушбу соврин устида турган шахсни ёлғончиликда айблади, Месси "Роберт, ўтган йили сен ҳақли эдинг!" деди. Яъниким, ўтган йилни бўм-бўш ўтказиб юборган нашр ишини унинг маросимида эслаб ўтди.

2021 йил учун Лео ҳақли, бунга эътироз йўқ. Аммо Робертга ҳаққоний соврини ўрнига юпатувчи ўйинчоқ тақдим этган нашр шу йилдан бошлаб мавқеини анча йўқотди. Балки французлар шу билан Париж клубини ЕЧЛ финалида мағлуб этган "Бавария"дан алам олишгандир. Агар ПСЖ енгганида, Мбаппе ё Неймарга беришарди, деб ўйлайман. Хуллас, "The Best" ўзи ўйлаганидан кўра вақтлироқ муҳим даражага чиқади шекилли.

xayrulla

Мурод Ризаев: Мессини ва унинг мухлисларини табриклайман.. Аммо, лекин, бироқ маросимда 2020 йил учун алоҳида ва 2021 йил учун алоҳида, яъни 2 та "Олтин тўп" топширилиши керак эди. Ҳали хам кеч эмас. "Франс футбол" 2020 йил учун янги соврин ясатиб Левандовскини чақириб тантанали равишда бериб юбориши керак. Ахир Роберт 2021 йил учун ҳам "Олтин тўп"га муносиб эдику...

3431581192211

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
ДОМАШНИЙ ширинликлар
30/11/2021 17:00
СЕН УЗБ ШАХЛОВЧИЛАРИ ЭПЛАБ ИСМИНИ ТОГРИ АЙТИШАОЛИШМЕСАН КАЕРДА МЕССИДИ ОЛТИН ТОП ОЛГАНИ НИ МУХОКАМА КИЛАСАНЛАР
ДОМАШНИЙ ширинликлар
30/11/2021 16:24
БУ ЧАЛА ШАХЛОВЧИЛАР НИММАНИ МУХОКАМА КИЛАДИ

Минбар

Барча блоглар
×