Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғинига чақирилган футболчилар орасида яна ўзгариш бўлиши мумкин

Россия Премьер-лигаси 10-туридан ўрин олган "Рубин" - "Нижний Новгород" учрашувида меҳмонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйин тақдирини ҳал этган ягона гол 61-дақиқада Калинский томонидан киритилди. Николай 11 метрлик нуқтадан зарба йўллашда адашмади.

Беллашувни "Нижний Новгород" клубидаги ҳамюртимиз Иброҳимҳалил Йўлдошев асосий таркибда бошлади ва 73-дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди. Ҳозирча, жароҳатнинг қай даражада жиддийлиги маълум эмас. Аммо у кичик жароҳат олган бўлса ҳам Ўзбекистон миллий терма жамоасининг шу ойдаги йиғинини ўтказиб юбориши мумкин. Чунки терма жамоамизнинг машғулотлари тез орада бошланади.

photo_2021-08-28_18-20-13

Аввалроқ, Молдованинг "Шериф" жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Жасур Яхшибоевнинг ҳам жароҳат туфайли йиғинда қатнаша олмаслиги маълум бўлганди.

Сречко Катанец бир неча кундан сўнг Иорданияда йиғин ташкил қилади. 9 октябрда Малайзия, 12 октябрда эса Иордания билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушамиз.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ulugoff Dlyabiznesa
03/10/2021 18:05
Бугун коп легионерларимиза уйнашади.. хамма уйинлани анонслари и силкалари Uzbekistan Legioners телеграм каналида бор, кизу боса
&
Бухорий Шариф
03/10/2021 12:34
Жароҳатланганлар тезроқ тузалиб сафга қайтсин илоҳим. Уларни ўрнига Шерзод Насуруллаевни ва янамуносиб футболчини чақириш керак.
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
03/10/2021 11:11
Sherzod Nasrulloev. chaqirish kerak. Ibrohim klubiga yahshilap joylashsin. kelajakka Ibrohim bilan Sherzod uynaydi u pazitsaga. Farruh yoshi utdi bariber.
03/10/2021 16:39
Насафдан.шерзод.насруллаевни.узбикистон.терма.жамоасига.олсангиз.булади.
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
03/10/2021 20:24
Sherzod. qaytam bormagani ham yahshider balkim chunki. Nasafni hali muhim uyinlar kutmoqda.

Минбар

Барча блоглар