“Сурхон” клуби ўз майдонида “Машъал”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этганидан кейин термизликлар устози Баҳром Ҳайдаров фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бугунги ўйин иккала жамоага ҳам жуда муҳим эди. Чунки клублар ҳали ўз вазифаларини бажармаганди. Яъни, Суперлигада қолиш вазифаси ҳали тўлиқ адо этилмаганди. Бу финал ўйинидек бўлди. Жуда қийин кечди. Учрашувни тенг курашлар остида ўтди деб ўйлайман. Фақат иккинчи бўлимда хато қилиб қўйдик. Сариқ карточкаси бор футболчимизни вақтида алмаштиришимиз керак эди. Майдонда 10 киши қолган бўлсак ҳам йигитларга катта раҳмат. Вазифани уддалашди. Сурхондарёликларни ғалаба билан табриклайман. Бундан буёғига “Сурхон” фақат юқорига интилади. Йил давомида ишлаган мураббийлар штаби, футболчилар, ходимлар ҳаммани табриклайман.

- Мавсум бошидан буён Баҳром Ҳайдаровга кўпчилик томонидан ишончсизлик бор эди. Сизни танқид қилган мухлис ёки мутахассисларга фикрингиз...

- Албатта, ҳар бир мураббий жамоаси қайси ўринда бўлмасин танқидга учрайди. Биз ишлашдан тўхтаб қолмаймиз. Ҳалол меҳнат қилиб вазифамизни бажаришимизга ишониб келаётгандик. Буни уддасидан чиқдик. Тўғри, 10-ўрин зўр натижа эмас. Лекин бизда ёшлар билан янги жамоа тузилганди. Ўтган йили ўзини кўрсата олмаган футболчиларни тўплагандик. Энди эса ҳар бирини 3-4 тадан таклифлари бор. Бу биргина Баҳром Ҳайдаров ёки бошқасини эмас, балки бутун жамоанинг меҳнати.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×